Бугун Полша Бош вазири Лесзек Миллер Яқин Шарқ давлатларига сафарини бошлади.

У Ливан, Кувайт ва Иорданияда бўлади. Шунингдек, Миллер, Полшанинг Мустақиллик куни нишонланадиган 11 ноябрда, Ироқдаги Бобилда ҳам тўхтайди.
Полша Бош Вазирининг мазкур сафардан асосий мақсади - Ироқда ҳозирда Полша қўмондонлик қилаётган 9 минг аскардан иборат халқаро кучларни минтақа лидерлари кўпроқ қўллаб-қувватлашига эришишдан иборат.