АҚШ Давлат Котиби ўринбосари Ричард Армитаж, Ироқнинг Тикрит, Рамади ва Фаллужа минтақаларида АҚШ аскарларига қарши ҳужумлар уюштирилаётгани АҚШни сергаклантираётганини айтди.

Бугун Бағдодда журналистлар учун уюштирилган матбуот конференциясида сўзлаган Армитаж, АҚШ бошқа давлатларни – беқарор вазият ҳукм сураётган минтақаларда вазиятни нормаллаштириш учун ўз аскарлари билан ёрдам беришга чақирди.