Бугун Ироқда яна бир АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.

АҚШ ҳарбийлари аскари Бағдоддан 60 километр нарида граната ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилишди.
АҚШ Президенти Жорж Буш мазкур йилнинг 1 майида Ироқда уруш тугаганини эълон қилганидан бери, Ироқда 150 АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.
Кеча АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти бошлиғи Пол Бремер келаси ойларда Ироқни қайта тиклаш ишларига тўсқинлик қилаëтганлар коалиция кучларига қарши ҳужумларни кучайтиришлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Бремер Британиянинг “Таймс” газетасига берган интервюсида, бир неча 100кишидан иборат чет эллик жанггарилар АҚШ ҳарбийларига қарши курашиш учун Ироқ ҳудудига кирганлигини маълум қилган.
Туркия Ташқи Ишлар Вазири Абдулла Гул Ироқ шимолида АҚШ ва Ироқ қурдлари кучлари ва турк қурдлари ўртасида тўқнашув юз бергани ҳақида маълум қилган.
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги мазкур ҳодисани тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз , ўтган жумада Туркия ҳукумати Ироққа ўз ҳарбийларини жўнатмасликка қарор қилганди. Бу ҳақда Туркия Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили Ҳусайн Дириоз мамлакат Ташқи Ишлар Вазири Абдулла Гулнинг АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл билан телефон орқали қилган мулоқотидан сўнг маълум қилганди.
Шу пайтга қадар Туркия ҳукумати 10 минг сонли қўшинни Ироққа юбориш масаласини кўриб чиқаëтган эди.
Аммо ушбу режанинг амалга ошишига Ироқ Бошқарув Кенгаши қаршилик кўрсатганди.