Бугун Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги БМТ идораси яқинида портлаш юз бергани оқибатида камида бир одам яраланди.

БМТ расмийларига кўра, портловчи моддалар ўрнатилган машина портлатилган. Афғонистон расмийлари “Толибон” ва “Ал-Қайда” жанггариларини портлашни уюштирганликда айбламоқдалар.
Айни пайтда, Афғонистоннинг шарқий қисмида Америка ҳарбийлари ва Толиблар ўртасида тўқнашув рўй бергани оқибатида бир жанггари нобуд бўлгани билдирилди.