Ироқ Бошқарув кенгашининг муваққат Президенти Жалол Талабаний мамлакатда муваққат ҳукумат ташкил этишга чақирди.

“Конституцияга эга бўлишдан аввал, вақтинчалик раҳбариятга эга бўлиш муҳимдир”, деди Талабаний.
АҚШ эса ,аксинча, мамлакатда сайловлар ўтказишдан олдин конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим,деб ҳисобламоқда.