“Ал-Жазира” телекомпанияси тарқатган хабарга кўра, бугун Ироқ жанубидаги Насирия шаҳрида худкуш ҳайдовчи портловчи моддалар ортилган юк машинасини Италия полицияси штаби дарвозасига бориб уриши натижасида юз берган портлашдан 23 киши ҳалок бўлган.

Улардан камида 15 нафари Италия полиция ходими ва қолганлар ҳарбий хизматчилар, деб таъкидланмоқда
Шунингдек, АҚШ армияси вакилининг хабар беришича, Бағдод шимолидаги йўлга ўрнатилган минага учраб бир аскар ҳалок бўлган.