АҚШнинг юқори мартабали расмийси БМТ ядровий қуролларни назорат қилувчи гуруҳининг Эрон ядровий қуролларни ривожлантиришга уринмаяпти, деган хулосасини танқид қилди.

Давлат Котибининг қуролларни назорат қилиш бўйича ўринбосари Жон Болтонга кўра, Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг хулосасига ишониш мумкин эмас.
Эрон Президенти Муҳаммад Хотамийнинг айтишича, Эроннинг ядровий режалари бутунлай тинч мақсадларга қаратилгандир.