Ҳиндистон Бош Вазири Атал Биҳари Важпаи бугун Тожикистонга ташриф буюриб, икки томонлама муносабатлар, жумладан, Тожикистондаги ҳарбий ҳаво базасини таъмирлашда Ҳиндистон ëрдами масаласини муҳокама қилади.

Ташрифи давомида Важпаи Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов ва Бош Вазир Оқил Оқиловлар билан мулоқот қилишни режалаштирган.
Ҳиндистон Мудофаа Вазирлиги инженерлари Душанбе ташқарисидаги Айний ҳарбий ҳаво базасида таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда. Таъмирлаш ишлари ниҳоясига етиши билан, ушбу базадан қирувчи ва транспорт учқичлари фойдаланиши мумкин бўлади.