Россия ҳукумати Европа парламенти раиси ҳамда Дания Ташқи Ишлар вазиринининг Чеченистонда Россия олиб бораëтган сиëсатига нисбатан танқидий ëндашувини қоралади.

Европа Парламенти раиси Пат Кокснинг айтишича, Европа Иттифоқи Россияда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва Чеченистондаги уруш тўғрисида яқинда Римда бўлиб ўтган саммитда ташвиш билдирмади.
Дания Ташқи Ишлар Вазири ҳам Россияни Чеченистонда фуқароларга қарши олиб бораëтган ҳаракатларини танқид қилди.
Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги Дания терроризмга қарши ўзгармас кураш олиб бориши кераклигини таъкидламоқда.