Бугун АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд Токиода Япония Бош Вазири Зунитиро Коизуми билан учрашиб, у билан Ироқ масаласини муҳокама қилди.

Расмий маълумотларга қарагандаучрашув давомида Коизуми япон ҳарбийларининг Ироққа қачон юборилажаги тўғрисида фикр билдирмаган.
Япониянинг Ироқни қайта тиклаш дастурига 5 миллион доллар ажратиб, шу йил охирида Ироққа 150 ҳарбий жўнатиши кутилмоқда.