Ироқдаги АҚШ қўмондонлиги мамлкатдаги АҚШ ҳарбий базасига ракета улоқтириш пайида бўлган 7 нафар жанггарини ҳарбий вертолëтдан ўққа тутганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбий вакили Жосилин Аберле вертолëт кеча Саддам Ҳусайн туғилган шаҳар Тикритдан 30 километр шимолдаги ҳудудуни нишонга олган.
Унинг айтишича 7 нафар одам ҳалок бўлиб, қолганлар ҳодиса жойидан қочишга улгурган.
АҚШ ҳарбийларининг вертолëтдан ўққа тутилган жойни бориб кўрганида, 600га яқин ракета ва қурол-аслаҳалар топганлиги маълум қилинди.
Бугун Бағдод жанубида ясама бомба портлаб икки АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.
Ироқнинг Насирия шаҳридаги касалхона ходимларининг маълумотига кўра, чоршанба куни юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етган, 80 нафардан ортиқ одам яраланган.