Туркия ҳукумати бугун Истанбулдаги икки синагога яқинида содир этилган портлаш натижасида 20 киши нобуд бўлгани ва 250дан ортиқ одам жароҳатланганини маълум қилди.

Ҳозирда Қибрис сафарида бўлган Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон Истанбулдаги бир вақтнинг ўзида юз берган портлашларни “инсониятга қарши ҳужум”,- дея, уни қоралади.
Туркия Ташқи Ишлар вазири Абдулла Гул эса, мазкур бомба ҳужумларини қоралаб, уни содир этишда халқаро террор гуруҳларининг қўли борлиги эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтди.
Дунёнинг кўплаб давлатлари ва ташкилотлари Истанбулдаги портлашларни қораламоқда.