Афғонистоннинг Ғазна шахрида якшанба куни БМТнинг қочқинлар билан ишлаш идораси ходимаси бўлган француз аëли ўлдирилган.

БМТ вакили хабарига кўра ходима тушган автомобил мотоциклда келаëтган икки қуролланган шахс томоидан ўққа тутилган.
БМТ ходимаси касалхонага етмасдан жон берган. Автомобил хайдовчиси эса оғир яраланган.