АҚШ ҳарбийлари сўнгги террор ҳаракатларига алоқадорликда гумон қилинаëтган Ироқ махсус хизматининг собиқ зобити ва полиция бошлиғини қўлга олинганини маълум қилди.

АҚШ армияси вакилларининг маълум қилишича, Фарис Оқ Уй томонидан тузилган 55 кишилик рўйхатга киритилган Хамис Сирхан ал Муҳаммад билан алоқада бўлган.
Рўйхатдаги 55 кишидан 40 нафари қўлга олинган, айримлари эса ўлдирилган.