Бугун Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари ва фаластинлик қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув юз бергани оқибатида камида 8 одам яраланди.

Исроил ҳарбийларига кўра, бугун Байтулҳам яқинида икки исроилликни отиб ўлдирган фаластинлик жанггарилар қидирилмоқда.
Айни пайтда, Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон яқин кунлар ичида Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурай билан учрашишини маълум қилди. Учрашувда икки томоннинг “Йўл Харитаси”, деб номланган тинчлик режасини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.