Расмий Вашингтон Исломобод ҳукуматининг Покистон-Афғонистон чегараси ҳудудларидаги Толибларга қарши чоралар кўраëтганини ижобий баҳолади.

Яқинда Кобул ҳукумати Толибларни Афғонистонга ҳужум қилишда Покистоннинг чегара ҳудудларидан фойдалаëтганликда айблаган эди.
Айни пайтда, Афғонистон Мудофаа Вазирлиги БМТнинг қуролсизланиш дастурига кўра, мамлакатдаги қуролли гуруҳларнинг тахминан 600 нафар жангчиси қуролларини топширишга рози бўлганини мамнуният билан қабул қилди.
Асосан Япония томонидан молия билан таъминланган ушбу дастурда қуролларини кўнгилли равишда топширган жангчиларни пул, озиқ-овқат, кийим-кечак ва иш билан таъминлаш назарда тутилади.