АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ сўнгги вақтларда Афғонистоннинг Покистон билан чегара ҳудудида “Толибон” жанггарилари томонидан уюштирилаëтган ҳужумларнинг олдини олиш учун, Покистон билан яқинроқ ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини билдирган.

АҚШда таваллуд топган, аммо келиб чиқиши афғонистонлик ҳисобланган Халилзод террорга қарши курашда Покистоннинг АҚШга иттифоқдош эканини яна бир бор таъкидлади.