Жаҳон мусиқа “қироли” Майкл Жексоннинг Калифорния штатидаги ранчосида кеча маҳаллий полиция тинтув ўтказди.

Қўшиқчининг дўсти таъкидлашича, тинтув ўтказилган пайтда Жексон 3 нафар фарзанди билан Лас-Вегасда бўлган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Майкл Жексон 12 ëшли бола билан гўë жинсий алоқада бўлган. Полиция мазкур ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда.
Майкл Жексоннинг ўзи бу айбларни инкор этмоқда.