Иордания қироли Абдуллоҳ бугун расмий сафар билан Москвага борди.

Қирол Россия Президенти Владимир Путин билан Яқин Шарқдаги тинчлик жараëнини қайта тиклаш, Ироқдаги вазият ҳамда Россия билан иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида музокаралар олиб борди.
Иордания Яқин Шарқ “Йўл харитаси” режасининг ҳомийси ҳисобланади.
Аммо асосий ҳомийлари Россия,АҚШ, БМТ ва Европа Иттифоқи ҳисобланган “Йўл харитаси”нинг айни вақтда фаолияти тўхтатилган.