Ироқ Таълим Вазирлигининг тарқатган хабарига кўра, вазирликнинг вилоят бошқармаси раҳбари қуролланган номаълум шахслар томонидан отиб кетилган.

Вазирлик ходимининг таъкидлашича, вазирликнинг Деванияҳ вилояти таълим бошқармаси Ҳомид Хадим кеча ўлдирилган.
Мазкур ҳодиса билан боғлиқ бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари кенг миқëсли аксилтеррор амалиëтларни давом эттирмоқда.
Сешанба кечқурун Тикрит шаҳрида Саддам Ҳусайн тарафдорлари жойлашган, деб тахмин қилинган муайян жойларга миномëтлардан ўт очилди.
Шунингдек, АҚШ ҳаво ва пиëда кучлари Бағдодда ҳам аксилтеррор амалиëтлар ўтказди.