АҚШ ҳарбий кучларининг бугун хабар қилишича, кеча Афғонистон шарқий қисмидаги АҚШ базасига ракета билан зарба берилган.

АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакилига кўра, Кунар вилояти маркази Асадободдаги базага қилинган ҳужумдан ҳеч ким зарар кўрмаган.
АҚШ ва Афғонистон аскарлари 7 ноябрдан буëн Кунар ва Нуристон вилоятларида террорчиларга қарши ҳарбий амалиëтлар олиб бормоқда.