Бугун Туркиянинг Истамбул шаҳрида бир неча портлаш юз берди.

Портлаш оқибатида теварак-атрофга жиддий зарар етди. Кўплаб одам нобуд бўлди ва яраланди.
Хабарга кўра, портлашда Британиянинг Истамбулдаги консулхонасига катта зарар етган ва қурбон бўлганлар бор. Портлаш оқибатида шунингдек, Лондондаги HSBC халқаро банкининг Истанбулдаги филиали ҳамда савдо маркази қаттиқ шикастланган.
Британия Ташқи Ишлар Вазири Жэк Строунинг Лондонда айтишича, Британия қонсулхонаси, HSBC банки ва Истамбулнинг бошқа жойларига қилинган ҳужумларнинг барчаси Ал-Қайданинг ишидир.
"Истамбулда бугун эрталаб юз берган ҳодиса терроризмнинг иши эканлиги аниқ. Ҳозирча бизда бу тўғрида тўлиқ маълумотлар йўқ. Аммо кўринишидан бешта бомба портлаган", - деди Жэк Строу.
Туркия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги расмийларига кўра, портлашлар натижасида камида 15 киши ҳалок бўлган ва юзларча киши жароҳатланган.