АҚШ Президенти Жорж Буш Болгария, Эстония, Латвия, Литва, Словакия ва Словенияга АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам кўрсатилишини чекловчи қонунни қисман бекор қилди.

Мазкур давлатлар АҚШ фуқароларини Халқаро Жиноий Судга топширмаслик тўғрисидаги шартномани имзоламаганидан кейин Қўшма Штатлари шу далатларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамини тўхтатган.