Германия Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер душанба куни Анқарага сафар қилади.

Туркиялик ҳамкасби Абдулла Гул билан учрашуви чоғида Фишер терроризмга қарши кураш ва Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш йўлидаги уринишлари каби масалаларини муҳокама қилади.
Маълумки, шу ҳафта Истанбулда содир этилган террор ҳужумлари натижасида 50дан ортиқ одам ўлди ва юзлаб одам жароҳатланди. Фишернинг матбуот вакилига кўра, мазкур сафардан асосий мақсад – Туркия билан бирдамликни кўрсатишдан иборат.
Кеча Германия Канцлери Герхард Шрёдер мухолифатдаги Христиан Демократик партия лидери Волфганг Босбахни “Истанбулдаги террор актлари Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш йўлидаги уринишларига путур етказди”,-деган гапларини кескин танқид қилди.