Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурейи Исроил Бош Вазири Ариэл Шаронни Яқин Шарқ тинчлик жараëни бўйича музокаралар ўтказиш учун “жиддий ва сезиларли” қадам қўйишга чақирди.

Кеча Исроил газеталари Яқин Шарқ тинчлик жараëни атрофидаги музокара муваффақиятсиз якунланса, Ариэл Шарон фаластинликларга нисбатан бир томонлама ҳаракат қилиш ва Иордан дарëсининг Ғарбий соҳилида Фаластин ва Исроилни ажратиб турадиган девор кўтаришини маълум қилди.
Фаластин мухторияти Бош Вазири фикрича, Исроил мазкур девор қурилишини тўхтатмаса,тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолаверади.