Хабарларга қараганда, ўтган тунда Ироқда уч АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган,айни пайтда мамлакат шимолида газ қувури портлатилган.

АҚШ ҳарбийларидан икки нафари Ироқнинг Мосул шаҳрида ноҳарбий машинада кетаëтган вақтда номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган.
АҚШ ҳарбийлари шанба куни юк ташувчи Ди Эйч Эл учқичига икки ракета отилганидан сўнг, Бағдод аэропортидаги фуқаролик ва тижорий рейсларни ëпиб қўйди.