Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишернинг Туркия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик изҳор этиш мақсадида Истамбулга бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Истамбулдаги терактлар 50 дан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлди. Ҳудкуш террорчилар аввал яҳудийларнинг икки ибодатхонасини,бир неча кун ўтгач эса, Британия консулхонаси ва HSBC банки биносини портлатдилар.
Туркия Бош Вазири Ражаб Тайиб Эрдўған Би-Би-Сига берган интервюсида мазкур портлашлар ортида Ал-Қайда террор тармоғи турибди, деб хулоса чиқаришга ҳали эрталигини қайд этди.
Шунингдек, Эрдўған бу каби ҳужумлар мусулмон давлатлари ичидан Туркиянинг биринчи бўлиб Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун ғов бўла олмаслигини таъкидлади.