Икки америкалик Афғонистонда АҚШ кучларига қарши курашда Толиблар ва “Ал-Қайда” жанггариларига ëрдам беришга уринганликда айбланиб, 18 йил озодликдан маҳрум қилиндилар.

Исломни қабул қилган бу икки америкалик Афғонистонга боришга ҳаракат қилганларини эътироф этдилар. Ҳар иккала америкалик ҳам Афғонистонга бора олмади, улар Хитойгача боришганида орқага қайтарилди.
Бошқа тўрт америкалик ҳам 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин, АҚШ кучларига қарши курашиш учун Афғонистонга боришга уринганликда айбланмоқда.