Саудия хавфсизлик кучлари расмийлари пойтахт Риëдда террорчилар томонидан режалаштирилган машина портлатилишининг олди олинганини маълум қилди.

Давлат Ички Ишлар Вазирининг баëнотига кўра, сешанба куни Ийд ал-Фитр байрамининг биринчи кунида гумон қилинган икки террорчи полиция томонидан отиб ўлдирилган.
Саудиядаги матбуот агентлигининг Ички Ишлар Вазири баëнотига таяниб ëзишича, Саудия хавфсизлик ходимлари террорчи, деб гумон қилинган жанггариларни отиб ўлдирганидан сўнг, уларнинг машинаси текширилганда автомобилга портловчи моддалар юклангани маълум бўлган.
Вашингтонда Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси шаҳзода Бандар жанггариларни қоралаб, унинг мамлакати террорчиликдан ҳоли бўлишига ваъда қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу ойда Саудия пойтахти Эр-Риëдда террор акти амалга оширилиб, 17 одам нобуд бўлган эди.