Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбари Жалал Талабаний АҚШ ҳукуматининг Ироқ бўйича режаси билан таништириш юзасидан бугун мамлакатдаги шиа мусулмонлар диний етакчилари билан учрашди.

Ироқдаги шиалар диний етакчиси Оëтоллоҳ Али ал Систаний АҚШнинг Ироқ ҳокимиятини ироқликларга топширилиши ҳақидаги лойиҳасини танқид қилди.

Ироқдаги Ислом Революцияси Бошқарув Кенгаши раҳбари Абдул Азиз ал Ҳаким кеча Оëтоллоҳ фикрлари юзасидан шундай деди:
- Оëтоллоҳ билан учрашув жараëнида унинг асосий эътибори Ироқдаги Бошқарув Кенгаши ролига қаратилди. Али Систаний лойиҳада кўплаб бўшлиқлар мавжудлиги юзасидан хавотир билдириб, унда мамлакатнинг истиқболида ироқликларнинг ролига етарли эътибор қаратилмаганини таъкидлади, - деди Абдул Азиз.