Бугун Грузия Парламенти бир овоздан мухолифат етакчиларидан бири Зураб Жванияни давлат вазири этиб сайлади.

Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши Грузияда президентлик сайловлари ўтказилишига 6 миллион доллар ажратишини маълум қилди.
Ҳозирча сайловда президентикка номзод сифатида мухолифатчилар етакчиси Михаил Саакашвили, Темур Шашиашвили ва мамлакат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси собиқ раҳбари Игор Георгадзеларнинг қатнашиши маълум.