Бугун Грузия Ташқи Ишлар вазири Ираклий Менагаришвили шунингдек Марказий сайлов комиссияси бошлиғи Нена Девдариани истеъфо бердилар.

Ташқи Ишлар Вазирининг ўрнини биринчи ўз ўринбосари Мераб Антадзе эгаллади.
Айни пайтда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Грузиянинг уч мухтор вилояти – Ажария, Абхазия ва Жанубий Осетия лидерлари бугун Москвада Россия Ташқи Ишлар вазири Игор Иванов билан Грузиядаги вазият хусусида алоҳида учрашувлар олиб бордилар.