Иордания пойтаҳти Уммон шахрида АҚШ давлат котиби ўринбосари Уилям Бëрнс ва Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурай ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Бëрнс яна бир марта халқаро майдонда АҚШнинг яқин шарқ муаммоларини ҳал этишда тутган ўрнини таъкидлаб Фаластин рахбариятини терроризмни жиловлашга чақирди.
Кеча Аҳмад Қурай Иордан дарëсининг ғарбий соҳилидаги девор қурилиши тўхтамагунча Исроил билан музокаралар олиб борилмаслигини билдирди.
Бугун Бëрнс Исроил Бош вазири Ариэл Шарон билан учрашади.