Украина Мудофаа Вазирлиги мамлакат ҳарбийларининг Ироқда Саддам Ҳусайнга яқин одамлардан бирини қўлга олганини билдирди.

Бу шахс эса, жанггариларга етакчилик қилаëтганликда айбланаëтган генерал Жугейшидир.
Маълумотларга кўра, генерал Жугейши шанба куни Украина ҳарбийлари томонидан ўтказилган ҳарбий амалиëтларда қўлга олиниб, АҚШ ҳарбийларига топширилган.
Украина ҳарбийларининг хабар беришича, қўлга олинган Жугейши ëнидан унинг Саддам Ҳусайн билан алоқаси борлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар топилган.