Абдул Азиз ал Ҳаким АҚШ ҳукумати томонидан Ироқ Бошқарув Кенгашининг навбатдаги раҳбари этиб тайинланди.

Ироқдаги шиа раҳнамоларидан бири бўлган ал Ҳаким АҚШнинг Ироқ суверенитети бўйича режаси юзасидан норозилик билдириб келмоқда.
Ироқдаги шиа уламоларидан яна бири Отоллоҳ Али ал- Систаний ҳам АҚШнинг Ироқ ҳокимиятини ироқликларга топшириш лойиҳасини танқид қилмоқда.
Ал -Ҳаким Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбари лавозимида бир ой фаолият юрғизади.