Халқаро Амнистия Ташкилоти икки афғон фуқароси ўлими сабаблари ҳали ҳам эълон қилинмагани учун АҚШ ҳарбийларини танқид қилди.

Ўтган йили Афғонистоннинг икки фуқароси АҚШ ҳарбийларининг Баграм ҳаво базасидаги ҳибсхонасида ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганлар жасади текширилганда, уларнинг қийноққа солингани аниқланган.
Ташкилотнинг таъкидлашича, ушбу воқеадан сўнг АҚШ армияси жиноий текширув ўтказилиши ҳақида ваъда берган, аммо натижа ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Ташкилотнинг АҚШ бўлими директори Уиллиам Шулз, баëнотда АҚШ ҳарбийларининг инсон ҳаëтига нисбатан эътиборсизлигини танқид қилди.
Баграмдаги АҚШ ҳарбийлари полковниги Брайан Хилферти ҳибсда сақланган икки афғон фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади, аммо уларга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлинганини инкор этди.