Бугун Россия ҳукумати иқлим исишига олиб келувчи зарарли газларни камайтириш борасидаги Киота протоколини имзоламаслигини маълум қилди.

Оқибатда мазкур келишувни ҳозирги кўринишида жорий этиш имконсиз бўлиб қолди.
Расмий Москвага кўра, Киота протоколи Россияда иқтисодий ривожланишни секинлаштиради. Қўшма Штатлар ҳам ушбу протолни рад этган.
БМТ, Европа ҳукуматлари, табиатни муҳофаза қилувчи фаоллар ва олимларга кўра, агар Киота протоколи амалда жорий этилса, иқлим исишига олиб келувчи зарарли газларни камайтириш учун кўрилган дастлабки муҳим чора бўлар эди.