Грузия ҳукумати расмийларининг айтишича, кеча тунда Тбилиси давлат телевидениеси яқинида юз берган портлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Портлашдан ҳеч кимга зарар етмаган, деразалар синиб тушган, аммо телевидение ўз кўрсатувларини давом эттирган.
Портлаш АҚШнинг юқори мартабали делегацияси Тблисида Грузия муваққат лидерлари билан учрашганларидан кейин амалга ошган.