АҚШ ҳарбий кучларининг хабар қилишича, бугун Афғонистоннинг жанубий қисмида коалиция кучлари билан "Толибон" жанггарилари деб гумон қилинган кучлар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Майор Ричард Сатерга кўра, отишма АҚШнинг Покистон чегарасидан унчалик узоқда бўлмаган Хўстдаги базаси яқинида рўй берган. Отишмада яраланганлар йўқ.
Бошқа бир хабарга кўра, бугун эрталаб Кобулда "Ҳизби Исломий" гуруҳининг икки аъзоси терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди.