АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун бир кунлик ташриф билан Афғонистонга борди.

Рамсфелд ўз сафарини Мозори Шарифдан бошлаб, АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Залмай Халилзод билан бирга, у ердаги Британия кучларини бориб кўрди.
Шундан сўнг Рамсфелд ҳарбий қўмондон Абдулрашид Дўстум ҳамда Ато Муҳаммадлар билан учрашиб музокаралар олиб борди. Сўнгра у пойтахт Кобулга учиб кетди. Кобулда Президент Ҳомид Карзай билан матбуот конференциясида сўзлаган нутқида иккала қўмондон ҳам қуролсизланиш соҳасида муҳим қадам ташлаганларини таъкидлади.
"Улар билан олиб борган сўзлашувларимиздан маълум бўлишича, уларнинг ҳар иккаласи ҳам қуролсизланиш дастурига амал қилиш ва оғир қуролларни топширишга келишдилар", - деди Рамсфелд жумладан.