Қозоғистонга қилган икки кунлик сафарини бугун ниҳоясига етказган Германия Канцлери Герхард Шрëдер мамлакатдаги этник немислар билан учрашди.

Шрëдер Қозоғистондаги немислар жамоаси икки давлат ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда кўприк вазифасини ўташини таъкидлади.
Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, Қозоғистондан 800 мингга яқин этник немис Германияга кўчиб кетган, 200 мингга яқин немис эса, ҳали ҳам Қозоғистонда истиқомат қилади.
Шрëдернинг ташрифи Қозоғистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.