Хитой Интернет Жамияти раисига асосланиб, давлатга қарашли Синхуа ахборот агентлигининг билдиришича, Хитойдаги интернетдан фойдаланувчилар сони жорий йил охиригача 78 миллионга етиши кутилмоқда.

Бу 2002 йилдаги кўрсаткичдан 32 фоизга кўп. Ўтган йил Хитойда 59.1 миллион одам интернет тармоқларидан фойдаланган. Хитой интернетдан фойдаланувчилар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.