Қоҳирада Фаластин мухторияти раҳбарияти ва экстремист гуруҳлар ўртасида Исроил билан муроса қилиш борасидаги музокаралар ниҳоясига етди.

Гурухларнинг маълум шартларга кўра Исроилда террор амаллари уюштиришдан воз кечишга тайëр эканлиги айтилмоқда.
Аммо музокара якунлари юзасидан баëнот лойиҳасида Исроил аскарлари ва фаластин ҳудудларидаги яҳудийларга нисбатан тажовузларни бас қилиш ҳақидаги жумла йўқ.
Ҳужжатда июн ойида тузилган муроса шартномаси барбод бўлганлиги юзасидан маъсулият Исроил зиммасига юклатилган.