Россия Марказий сайлов Қўмитаси раиси Александр Вешняков Давлат Думасига сайловларда Президентга тарафдор “Ягона Россия” партияси ғалаба қозонганини маълум қилди.

Унинг айтишича, сайловларда 98 фоиз овоз берувчилар қатнашиб, Кремл кўз қарашидаги партия 37 фоиз овоз қозонган:
- “Ягона Россия” сиëсий партияси 37,09 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринда Россия Федерациясининг Коммунистик партияси 12,7 фоиз. Россия Либерал Демократик Партияси 11,6 ва Она Ватан Партияси 9,1 фоиз овоз тўплади, - деб эълон қилди Александр Вешняков.
Хабарларга қараганда, бошқа партиялар 5 фоизлик минимал талабдан ўта олмаганлар.
Сайловларни назорат қилиш уюшмасига қонун бузишлар ҳақида 300дан кўп маълумот келган.
Аммо Россия Марказий Сайлов Қўмитаси Раҳбари Александр Вешняков натижаларни сохталаштириш ҳодисалари юз бермаганини билдирди.