Бугун Ослода Нобел тинчлик мукофотини расман қабул қилган эронлик Ширин Ибодий айрим Ғарб давлатлари халқаро қонун ва инсон ҳуқуқларини бузаëтганини оқлаш учун 2001 йил 11 сентябр фожиаларидан баҳона сифатида фойдаланаëтганидан огоҳлантирди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Ибодий, хусусан, Қўшма Штатларни Афғонистонда қўлга олинган шахсларни халқаро битимларга зид равишда ҳибсда сақлаëтгани учун танқид этди.