БМТ Болалар Жамғармасининг билдиришича, дунë бўйлаб 65 миллион қиз мактабга бориш имконятига эга эмас; таълим ҳуқуқининг бундай бузилиши эса эртанги иқтисод тараққиëтини ҳам хавф остида қолдирмоқда.

UNICEF йиллик ҳисоботида таъкидланишича, таълим-тарбия олиш ҳамманинг энг биринчи инсоний ҳуқуқидир. Шундан келиб чиққан БМТ идораси, қизларни мактабга қўймасликни асло қабул қилиб бўлмас амалиëт дея баҳолайди.