АҚШ Президенти Жорж Буш ўз маъмуриятининг Ироқдаги урушга қарши чиққан мамлакатлар компаниялари Ироқни қайта тиклаш шартномаларидан маҳрум қилгани ҳақидаги қарорини тўғри, деб ҳисоблашини билдирди:

- Мамлакатимиз эркак ва аëллари ҳарбий кийимларни ғурур билан кийиб, Ироқни озод этиш учун ўз ҳаëтини хавф остига қўйди. Бизга иттифоқдош мамлакатлар ҳарбийлари ҳам, Ироқни озод этиш учун ўз ҳаëтини хавф остига қўйди. АҚШнинг бундан кейин ҳам Ироқни қайта қуришга маблағ ажратишда давом этиши АҚШ ва бошқа коалиция қўшинларини ҳаëти ҳамон хавф остида эканлигини англатади, - деди Жорж Буш.
Оқ Уйнинг бу қарори Германия,Россия, Франция ҳамда Хитой томонидан танқид қилинди.