АҚШ Президенти Жорж Буш ўзининг халққа одатдаги радио мурожаатида 2003 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача гапирди.

Ўз ҳукумати келгуси йилда амалга оширишни режалаштирган ишлар ҳақида гапирган Президент Буш, солиқларни камайтириш иқтисодий ривожланишга туртки беришини таъкидлади.
АҚШ раҳбари 2004 йилда Америка фуқароларига янги иш жойлари яратиш, соғлиқни сақлаш ва маориф тизимларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.