Эронга қарши ҳарбий жиноят уюштирганини баëн қилган Теҳрон Ироқнинг собиқ Президенти Саддам Хусайнга қарши батафсил айблов ҳужжатини тайëрлаëтганини эълон қилди.

Эрон хукумати вакили Абдуллоҳ Рамазонзода Саддам Хусайн Халқаро Суд орқали жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.
Рамазонзодага кўра, Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги мазкур масала юзасидан тегишли ҳужжатларни тайëрлаб бўлган:
- Саддам Хусайннинг ачинарли ҳолатда қўлга олиниши ким халқ хохишини инкор этиб,уни қийнаган бўлса, ўзи ҳам охир -оқибат шундай ҳолатга тушиши ҳақидаги гапнинг исботидир, - деди Рамазонзода.