Эроннинг IRNA ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, мамлакат жанубидаги Ҳамадан шаҳрида бугун эрталаб автобус йўл ҳалокатига учраб, 11 йўловчи ҳалок бўлиб,қолган 12 одам жароҳат олган.

Полиция автобус ҳайдовчисини машинани етарлича бошқара олиш қобилиятига эга эмасликда айбламоқда.
Статистикага қараганда, Эрон йўл ҳаракати ҳалокатлари тез-тез рўй бериб турувчи мамлакатлар рўйхатида олдинги ўринда туради. Мамлакатда йилига 200 мингга яқин бахтсиз ҳодиса юз бериб, 15 минг одам унинг қурбонига айланади.